...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенат Абдулла Ариповга ҳарбий хизматга оид сўров юборади


15:24, 15.12.2018 Жамият
 3 425

Ўрганиш контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш мураккаб жараён эканлигини кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар мамлакат Бош вазири Абдулла Ниғматович Ариповга контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқди.

Мажлисда қайд этилганидек, мазкур соҳада кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг профессионал маҳорати, интеллектуал салоҳияти ва ҳарбий тайёргарлиги даражаси ошди, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилди, аҳоли, айниқса ёшлар орасида ҳарбий хизматнинг обрўси ва нуфузи кескин кўтарилган.

Бироқ жойларда ўтказилган ўрганиш, аҳоли билан мулоқот ва уларнинг мурожаатлари билан танишиб чиқиш контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш, хизмат муддатини узайтириш ва хизматдан бўшаш билан боғлиқ бир қатор муаммолар борлигини кўрсатган. 

Ўрганиш натижасида контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш мураккаб жараён эканлиги ойдинлашган. Кўплаб бюрократик тўсиқлар мавжуд экани, бунинг устига бу тартиб-таомил очиқ-ошкора эмаслиги қайд этилган. Айрим босқичларни ўтказиш ва якунлаш муддатлари, шунингдек мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги белгилаб қўйилмаган. Бундан ташқари, собиқ ҳарбий хизматчилар, айниқса пенсия олиш ҳуқуқини берадиган стажга эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар бандлигини таъминлаш, уларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш орқали ижтимоий мослаштиришнинг ягона ташкилий-ҳуқуқий механизми мавжуд эмас.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан парламент сўрови юбориш зарурати юзага келди. Муҳокама этилган масала бўйича Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сенат Ялпи мажлис Парламент сўрови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар