...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенатор ИИВдан ЙПХ ходими автомобилда одам уриб кетгани бўйича изоҳ сўради


14:15, 14.12.2018 Жамият
 7 251

Сенаторлар томонидан вазир ўринбосарига бир неча саволлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом этирмоқда.
 
Сенат ялпи мажлиси давомида Ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда.
 
Кун тартибига қўйилган масала юзасидан Вазирнинг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов ахбороти эшитилган.
 
Сенаторлар томонидан вазир ўринбосарига бир неча саволлар берилди.
 
“Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимлари томонидан йўл қўйилаётган ҳуқуқбузарликлар ва ўрни келганда жиноятлар ҳақидаги маълумотларга тез-тез гувоҳ бўляпмиз. Мен уларнинг ҳар бирига тўхталмоқчи эмасман. Давлат рақами VSF белгили хизмат машинасида юрадиган ички ишлар ходимларини халқ Ватанининг содиқ фарзандлари деб талқин қилади. Шу машинада йўл патруль хизмати ходими одам уриб кетяпти ва у вафот этяпти. Шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ходимларнинг маънавий дунёсини бойитиш учун тизимда қандай ишлар олиб бориляпти? Тушунаман, ҳадеб жиноятларни кўриб дийдаси қотиб кетиши мумкин, аммо халқ билан ишлашда ўзига хос ёндашув керак, назаримда”, дейди сенатор Абдуқодир Тошқулов.
 
Вазир ўринбосари сенаторнинг мурожаатини жавобсиз қолдирмаган. Ушбу масала юзасидан Ички ишлар вазири ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов шундай дейди:
 
“Тўғри, бу борада камчиликларимиз бор. 120 минг шахсий таркиб. Унинг ичида нопок ходимлар, порахўрликка йўл қўяётганлар учраб турибди. Бизда ўз ичимизда ўз хавфсизлик хизмати бор. Улар бевосита шахсий таркиб билан иш олиб боради. Ҳар бир бўлим ва йўналишда иш олиб борилади. Бирорта йиғилиш йўқки, шахсий таркиб, унинг тартиб-интизоми масаласи кўтарилмаган бўлса.
 
Ижтимоий тармоқларда чиққан ҳолатлардан хабардормиз. Бундай вазиятларда оддий ходим шу ишни қилса ҳам, катта раҳбаригача ишдан олинади. Бу қатъий белгиланган”.

Теглар:Ялпи мажлис Даврон Назармуҳаммедов Абдуқодир Тошқулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар