...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенат ялпи мажлисининг биринчи кунида 17 қонун маъқулланди


20:50, 13.12.2018 Жамият
 4 026

Ялпи мажлис биринчи иш куни якунига етди.

Бугун, 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни ниҳоясига етди.
 
Сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мажлисда 19 масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.
 
Шунингдек, мажлис давомида 17 қонун кўриб чиқилди ва сенаторлар томонидан маъқулланди.
 
Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси раисининг Комиссия фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди. Ушбу масала бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
 
Шу билан ялпи мажлис биринчи иш куни якунига етди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сенат Ялпи мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар