...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оғирлиги қарийб 1 тонна келадиган қовоқ етиштирилди


17:38, 11.10.2016 Олам
 3 693

АҚШда истиқомат қилувчи ва асл касби ўқитувчи бўлган аёл ўз боғида қарийб 1 тонналик қовоқ етиштирди.

Шимолий Калифорнияда анъанага кўра “Қовоқлар фесливали” ташкил этилди. Бу фестивалда қўшма штатларнинг турли бурчакларидан фермерлар ўзларининг полиз экинлари билан иштирок этишади. Айнан кузнинг олтин меваси ҳисобланган қовоқ етиштириш бўйича фестиваль октябрь ойининг сўнгги куни, яъни 31 октябрда ўтказиладиган Хэллоуин байрами олдидан ўтказилади.
 
Бу сафар фестивалда 1-ўринни оғирлиги 882 кг бўлган қовоқ эгаллади. Улкан қовоқни Вашингтон штатида ўқитувчи бўлиб фаолият олиб борувчи аёл етиштирган. Ғолибга мукофот сифатида деярли 11,5 минг АҚШ доллари тақдим этилди.
 
Мазкур фестивалда иштирок этган қовоқларнинг ўртача вазни 500 кг бўлиб, полиз эканларини узоқ масофалардан фермерлар юк машиналарида олиб келишган.
 
Маълумот учун, дунёдаги энг улкан қовоқ 2014 йилда етиштирилган. Унинг оғирлиги 1 тоннадан ортиқни ташкил этган.  
Дурдона Расулова

Теглар:Қовоқ Калифорния Хэллоуин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!