...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова итлар ташкилотини қўллаб-қувватлаяпти


18:30, 10.12.2018 Олам
 14 154

Лола Каримова-Тиллаева ва унинг “The Harmonist” атторлик бренди Wags and Walks ташкилотини қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ва унинг The Harmonist атторлик бренди Wags and Walks ташкилотини қўллаб-қувватлади.
 
Wags and Walks АҚШнинг Калифорния штатидаги ёнғинда жабрланган итларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.
 
“Биз Калифорниядаги ёнғинда жабрланган тўрт оёқлиларга ёрдам бериш ишида итларни қутқарувчи Wags and Walks ташкилотини қўллаб-қувватлаганимиздан мамнунмиз”, деган Лола Каримова-Тиллаева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Wags and Walks ташкилоти итларни қутқариб, уларга яхши хўжайин қидириш билан шуғулланади.
 
Маълумот учун, Калифорния штатидаги Camp ўрмон ёнғини 8 ноябрь куни бошланди ва штат тарихидаги энг вайронкори деб топилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин натижасида 85 киши ҳалок бўлган, 14 та уй, 528 та тижорат биноси ва 4 мингдан ортиқ бошқа иморатлар вайронага айланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Лола Каримова Калифорния 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!