...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одам савдоси: Навбатдаги ўлжа – болалар


10:18, 14.01.2017 Олам
 12 567

Таиландда контейнерга юзлаб болаларнинг мурдалари ортилгани тасвирланган суратлар тарқалди.

Бир неча кундан бери Telegram мессенжери ва бошқа ижтимоий тармоқларларда Таиландда юзлаб болаларнинг мурдаси ортилган контейнерда туширилган суратлар тарқалмоқда.
 
Суратда ерда жонсиз ётган кўплаб болалар акс этган. Унга эса қуйидаги ёзув илова қилинган:
 
“Таиланд. Полиция ушбу болажонларни транспорт воситаси ичидаги контейнердан топди. Бу болаларнинг жасадлари. Уларнинг органлари кесиб олинган. Болакайларнинг барчаси турли давлатлардан ўғирланган ва Таиландга келтирилган! Ўз фарзандларингизни эҳтиёт қилинг!”
 
Биз айни суратдаги воқеа билан қизиқиб, болаларнинг органга сотилиши билан боғлиқ ушбу фото ҳақида маълумот тўпладик.
 
Турли манбаларда айтилишича, ушбу воқеа 2016 йилнинг ноябрь ойи ўрталарида содир бўлган.
 
Малайзиянинг махсус хизмат вакиллари ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситаси ичидаги контейнердан юзлаб болалар, ўсмирларнинг жасадларини топишади.
 
Ижтимоий тармоқ орқали тарқалган сурат, қатор фотосуратларнинг биттаси холос. Бошқа суратларни кузатар экансиз, ерда, мультқаҳрамонлар акси туширилган кийимларда жонсиз ётган болаларни кўриб, юрагингиз тилка-пора бўлади.
 
Елим пакетга ўралган, картон қутига жойлаштирилган гўдаклардан бирининг буйраги, бошқасининг юраги, ўт қопи, жигари кесиб олинган.
 
Бошқа маълумотларга кўра, уларнинг танаси ҳам наркотик савдоси билан шуғулланувчи шахслар учун ўзига хос “контейнер” вазифасини ўтаган.
 
Суратни диққат билан кузатар эканман, болалар орасида ётган катта ёшли инсонларга ҳам кўзим тушди. Демак, норасидалардан аввал, ёши катта фуқаролар ҳам одамфурушларнинг  тузоғига тушган...
 
Айни суратлар тарқалгач, ижтимой тармоқ фойдаланувчилари орасида унинг қалбаклиги, суратда болалар эмас, қўғирчоқлар акс этгани ҳақидаги фикрлар ҳам пайдо бўлди. Афсуски, сурат ҳақиқий. Улар малайзиялик болалар. Бундан ташқари, бу каби суратларни ўйлаб топишдан нима наф?
 
Бошқа маълумотларда, бу гўдаклар 2013 йилнинг 21 августида Сурияда вафот этган болалар экани айтилмоқда.
Ушбу маълумотда болаларнинг бошига ёпиштирилган қоғоз устидаги ёзув ҳужум ҳудудларининг рақамлари экани, гўдакларнинг ота-оналари ҳам отишмаларда ҳалок бўлгани айтилган.
 
Биз тўплаган маълумотларнинг аксарияти суратдаги болалар Малайзияда топилганини тасдиқламоқда.
 
Гарчи ушбу “топилма” ҳақида ОАВнинг етакчи нашрларида маълумот берилмаган бўлса-да, улар ҳақидаги хабар интернет тармоғида мавжуд. Бу каби суратлар, ҳатто, у ёлғон бўлган тақдирда ҳам, ҳар бир ота-онани эҳтиёткорликка чақириши, огоҳ бўлишга ундаши лозим.
Умида Якубова

Теглар:Одам савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!