...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОЧЛ. Бугун “Локомотив” учун сўнгги имконият


10:16, 03.04.2018 Спорт
 2 225

Кеча “темирйўлчилар” ўйин олди расмий машғулотларини ўтказди.

Бугун, 3 апрель куни Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган 5-тур учрашувида БААнинг “Ал Ваҳда” жамоасига қарши майдонга тушади.
 
Учрашув Абу Дабидаги Zayed Sports City ўйингоҳида бўлиб ўтади. Кеча “темирйўлчилар” ўйин олди расмий машғулот ўтказди.
 
 
Маълумот учун, айни пайтда “Локомотив” “В” гуруҳида 4 ўйиндан кейин 3 очко жамғарган ҳолда 3-поғонани эгаллаб турибди. Агар “темирйўлчилар” бугун ғалаба қозонса, плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолади. Акс ҳолда...
 
Таъкидлаб ўтамиз, “Ал Ваҳда” – “Локомотив” баҳси Тошкент вақти билан соат 20:10 да старт олади.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида “Персеполис” билан дуранг ўйнаб, гуруҳдан чиқиш имкониятларини қўлдан бой берганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Ал-Ваҳда ОЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!