...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обид Асомов АҚШда Тошкент трамвайини хотирлади


10:45, 21.06.2016 Шоу-бизнес
 7 067

Қизиқчи Тошкент шаҳрида трамвайлар олиб ташланиши муносабати билан трамвай соғинчини АҚШда қондирганини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 106 йилдан буён ҳаракатланиб келаётган трамвайларнинг кейинги умрига нуқта қўйилгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Пойтахтда автомобиллар сонининг кескин ортиши, йўлларда тирбандликларнинг юзага келиши ва электр токи орқали ҳаракатланадиган бу транспорт воситасига талаб кун сайин тушиб бораётгани сабабли “Трамвайларга эҳтиёж қолмади”, деган важ билан унинг ҳаракати буткул тўхтатилганди. Ҳозирга қадар Тошкент шаҳридаги мавжуд трамвай йўлларини демонтаж қилиш, уларнинг олиб ташланиши натижасида автомобиль йўлларини кенгайтириш, айрим ҳудудларда эса ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш  ишлари давом этмоқда.
 
Сўз устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов АҚШ саёҳатига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Бир неча кун давомида Сан-Францискода бўлган қизиқчи, у ердаги трамвайга чиққанини маълум қилиб, Тошкент трамвайларини хотирлади.
 
“Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ”, дейдилар. Тошкентдан шунча яшаб, 30 йилдан бери трамвайга тушмаган эдим. Энди хоҳласам ҳам тушолмайман. Шунинг учун Америкада би-и-ир “катайса” қилиб қўйдим, армон бўлмасин деб”, дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов.
 
Қизиқчи Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали бугун Ўзбекистонга қайтишини маълум қилган. 

Теглар:Тошкент трамвайи Трамвай Обид Асомов АҚШ Сан-Франциско 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!