...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Туркиядан Россияга 16 та ҳудкуш аёл юборилган


23:58, 23.03.2016 Олам
 5 760

Улар Туркия ҳудудида тайёргарликдан ўтганликлари айтилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари тарқатаётган тахминий фикрларга кўра, Россиянинг махсус хизмати Туркия ва бошқа Европа мамлакатларидан Россия ҳудудига 16 нафар ҳудкуш аёл юборилгани ҳақидаги хабарни олишган. Бу ҳақда “News.rambler.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан номи сир тутилаётган манба берган маълумотларга қараганда, бу ҳудкуш аёллар Туркия чегарасидаги лагерларда тайёргарликдан ўтишган ва ўзларини “Кяджи ал-Биру” жангарилари деб аташади. Айтиш лозимки, бу номдаги жангарилар энди пайдо бўлган.

Шунинг билан бирга айни нашрда ҳудкушлар ва террористларнинг қай тарзда ҳаракатланишларига доир чизма кўрсатилган.

Россияда юқоридаги тахминий хабар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Назорат кучайтирилган.

Юқорида маълумотларни келтирган манбанинг номи сир тутилиши, тушунарсиз ҳолат. Қизиқ, бу Россия ОАВларининг навбатдаги ўйлаб топилган миш-мишими ёки... Агар бу гаплар ҳақиқат бўлса, нега воқеага расмий ташкилотлар ўз муносабатларини билдирмаганлар? Боз устига хабарнинг манбаси ҳам аниқ келтирилмаган. Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг чигаллашуви ОАВлар ўртасидаги ахборот урушларига сабаб бўлаётганга ўхшайди. 
Умида Якубова

Теглар:Туркия Ҳудкуш аёл Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!