...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: АҚШда русофобия кучайиб бормоқда


22:54, 08.02.2017 Олам
 5 243

“Киргбекистан” деб номланган тўқима давлатга Россиянинг тажовузи юзасидан қандай муносабат билдирасиз, деган савол қўйилди.

АҚШ ва Россия ўртасидаги халқаро муносабатларда кўп кузатилган кескинлик сақланиб қолмоқда. Америка Қўшма Штатлари МРБ(CIA) собиқ директори Девид Петруес январь ойида Вашингтондаги қонун ижодкорлари олдида чиқиш қилиб, “Йигирманчи асрда тузилган дунё тартиботига эндиликда Россия, Хитой, террористик гуруҳлар ва кибержиноятчилар катта хавф солмоқда. Бундай ҳолатларда АҚШ уларга қарши туриши лозим. Руслар Яқин шарқ ва бошқа минтақаларда ўз манфаатларини ҳимоя этиш учун шериклари билан мураккаб сиёсат олиб бормоқда”, деб фикр билдирган.
 
Бунга жавобан “Russia Today” ахборот агентлигининг Нью-Йоркдаги мухбири Калеб Маупин ушбу нутқ юзасидан молиявий пойтахт кўчаларида ижтимоий сўровнома ўтказди. Унда фуқаролар орасида русофобия кучайиб бораётганига ишора қилган мухбир, “Киргбекистан” деб номланган тўқима давлатга Россиянинг тажовузи юзасидан қандай муносабат билдирасиз, деган савол қўйилди.
 
Сўровномада иштирок этганларнинг айримларигина Россиянинг агрессор эмаслигини таъкидлаган. Йўловчилар камера олдида жавоб бераркан, жуда кўпчилиги, ҳатто, бундай давлат йўқ эканлигини сезмади. Улар “оккупация” қилинган давлат аҳолисига ҳамдардлик билдиришга ҳам улгуришди. Калеб Маупин бу ҳолатга АҚШнинг анти-рус тарғибот ахборотини тарқатаётгани сабаб деб хулоса қилди.
 
Бундан аввал, АҚШ Россияга қарши ахборот урушини кучайтириш мақсадида янги марказ фаолиятини молиялаштиргани ҳақида хабар берган эдик.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Русофобия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!