...
МЕНЮ
ONLINE TV

Норози фермерлар катта мусобақани тўхтатиб қўйди


09:00, 25.07.2018 Олам
 4 743

Полиция намойишчиларни кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатишга уринган.

Кеча, 24 июль куни Францияда “Tur de France” велопойгалари ташкилотчилари маҳаллий фермерларнинг иш ташлаши сабаб 16-босқичда мусобақани тўхтатишларига тўғри келди.
 
Намойишчилар трактор ва сомон ўрамлари билан пойга ўтадиган йўлни тўсиб қўйганлар. Мусобақани давом эттириш учун полиция аралашишига тўғри келган.
 
Фермерлар давлат ёрдами қисқартирилишига норозилик билдириб, йўлнинг трансляцияга тушадиган қисмини ёпиб қўйганлар. Полиция ходимлари намойишчиларни кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатишга уринган, бироқ, газдан спортчиларнинг айримлари ҳам жабрланган.
 
Спортчилар кўзларини сув ва махсус препаратлар билан ювишган. Маълумотга кўра, пойга тўхтатилганидан 15 дақиқа ўтиб давом эттирилган.






 

Теглар:Франция Tur de France намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!