...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чорвоқдаги дачалар бузилишидан кимлар рози, кимлар норози?


08:45, 25.07.2018 Жамият
 10 090

Ноқонуний қурилган дала-ҳовлилар масаласи бўйича яна лавҳа намойиш этилди.

“Ўзбекистон 24” телеканалида Чорвоқдаги ноқонуний қурилган дала-ҳовлилар масаласи бўйича яна лавҳа намойиш этилди.
 
Унда интернетда “Чорвоқдаги дала-ҳовлилар бузилаётган эмиш” деган гап-сўзлар тарқалгани, бу шов-шув бугуннинг мавзусига айлангани ҳақида сўз борган.
 
Ушбу лавҳада Чорвоқдаги асл вазият қандай, дала-ҳовлилар нега бузиляпти, бузилаётган уйларнинг товони тўлаб берилаяптими каби саволларга жавоб топиш мумкин. Дарвоқе, бу кўрсатувда бўстонликларнинг ҳам дарди тингланган.
 
Эсингизда бўлса, аввал тайёрланган лавҳада Чирчиқ дарёсининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ шаҳарчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида барпо этилган ноқонуний қурилмалар, дала-ҳовлилар намойиш этилган эди.
 
Лекин вазиятни яқиндан ўрганишнинг имкони топилмагани учун ҳам давла-ҳовлиларнинг ичига киришнинг иложи бўлмаган. Бу галги ўрганишларда дала-ҳовлилар кўздан кечирилиб, вазиятга ойдинлик киритилди.
 
Айрим “тадбиркор”ларнинг ноинсофлиги, она табиат ва Чирчиқ дарёсига нисбатан қилаётган аянчли муносабати лавҳада холис ёритилган. Эътиборлиси, юзага келган ҳолат ҳам объектив намойиш этилган.
 
Хулоса қилиш ўзингиздан...

Теглар:Чорвоқ Бўстонлиқ дача 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар