...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи тайинланди


21:34, 24.07.2018 Жамият
 9 178

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори тайинлов ҳақида буйруқ берган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг буйруғига асосан Анваров Улуғбек Анварович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
 
Улуғбек Анваров 1973 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
 
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1999 йилда Яккасарой туман прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма катта терговчиси, Чилонзор туман прокурори, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
 
Шунингдек, Бош прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:тайинлов Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар