...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ниццадаги теракт гувоҳлар талқинида


11:35, 15.07.2016 Олам
 5 525

Ниццада бўлган фалокат ҳақида бир гуруҳ гувоҳлар кўрган-кечирганлари билан ўртоқлашдилар.

Кеча, 14 июль куни, маҳаллий вақт билан соат 22:45да Франциянинг Ницца шаҳрида даҳшатли теракт амалга оширилди. Мамлакатнинг миллий байрами – Бастилия кунини нишонлаётган аҳолини юк машинаси икки километр масофагача босиб кетди. Натижада 80 киши ҳалок бўлди ва 100дан ортиқ одам жароҳатланди. Жабрланганларнинг 18 нафари жуда оғир ҳолатда шифохонада даволанмоқда. 
 
Мазкур теракт бўйича жавобгарликни ИШИД террористик ташкилоти ўз бўйнига олди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
“Life” нашрининг хабар беришича, Санкт-Петербургда яшовчи  Анастасия Сергееня Ниццадаги мудҳиш воқеа гувоҳига айланди ва фалокат ҳақида гапириб берди. 
 
“Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг аксарияти денгиз бўйида сайр қилиб юрган одамлар бўлди. У ерда тирик қолиш эҳтимоли жуда кам эди”, дейди гувоҳ.
 
Анастасия фалокат содир бўлган ҳудуддан бир оз узоқда бўлган.
“Полиция дарҳол хавфсизлик чораларини кўра бошлади. Кўчанинг ўзида госпитал ташкил этилди”, дея таъкидлади у.
 
Маълумотларга қараганда, яна бир Россия фуқароси Полина  Серебрянникова теракт оқибатида жароҳат олган. У ҳозир шифохонада.
 
“Мен дугонам билан йўл четидаги пиёдалар юрадиган йўлак бўйлаб сайр қилаётган эдик.  Тўсатдан,  юк машинасининг ғалати ҳаракатланаётганига кўзимиз тушди. Дугонам ҳалок бўлди. Менинг оёқ  бармоқларим синди”,  дея воқеа ҳақида Полина сўзлаб берди.
 
“Одамлар Бастилия куни муносабати билан сайр қилиб юрган эди. Мушакбозлик бўлди, йўллар темир тўсиқлар билан ёпилган, худди  бошқа байрамлардагидек йўлларда полиция ходимлари туришарди. Тартиб бўйича, шаҳар марказида 18:00дан сўнг, юк машинаси ҳаракати тақиқланади. Лекин тўсатдан у пайдо бўлди ва йўлдаги темир тўсиқлардан ўтиб, одамлар устига бостириб келди”, дейди ниццалик Аҳмед.
 
Бошқа гувоҳларнинг сўзларига кўра,  юк масинаси зигзаг усулида ҳаракатланиб, мушакбозликни томоша қилиб турган одамларни бирин кетин босиб кетган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ницца Франция ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!