...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нидерландия фуқароларига Туркияга бормаслик тавсия қилинмоқда


09:19, 14.03.2017 Олам
 1 959

Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни Туркияга бормасликка чақирмоқда.

Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги Туркияга бориш хавфсиз эмаслигини билдириб, фуқароларни мазкур мамлакат ҳудудига бормасликка чақирди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар берди. Вазирлик баёнотида айтилишича, фуқаролар одамлар кўп тўпланадиган жойларга бормаслиги мақсадга мувофиқ.
 
Маълумки, Нидерландия Бош вазири Туркия олдида кечирим сўрашдан бош тортган эди. Аввал хабар қилганимиздек, Туркия ташқи сиёсати раҳбари Мавлут Чавушўғлу 11 март куни Роттердамда ўтказилиши режа қилинган митингда Туркия фуқароларини 16 апрелда бўладиган референдумдаги Конституциявий ўзгаришлардан хабардор қилиш мақсадида, Нидерландияга бормоқчи эди. Бироқ у ўтирган самолётга қўниш учун рухсат берилмади. 
Алишер Равшанов

Теглар:Нидерландия-Туркия Мавлут Чавушўғлу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!