...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд вилояти ҳокими Татаристон президенти билан учрашиш учун Қозонга кетди


18:23, 13.03.2017 Жамият
 3 266

Ҳиммат Оқбўтаев Татаристон Республикаси президенти Рустам Миннихонов билан учрашади.

Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев хизмат сафари билан Татаристон Республикасида бўлди. Бу ҳақда Татаристон Республикаси президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ҳиммат Оқбўтаевни “Қозон” халқаро аэропортида Татаристон Республикаси Бош вазири Ильдар Ҳолиқов кутиб олди.
 
Ҳоким 14 март куни Татаристон Республикаси президенти Рустам Миннихонов билан учрашув ўтказиши кутилмоқда. Учрашув Қозондаги Кремль – Президент резиденциясида бўлиб ўтади. Томонлар ҳудудлараро ҳамкорлик борасидаги масалаларни кўриб чиқишлари режалаштирилган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Татаристон Қозон Ҳиммат Оқбўтаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар