...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги халқаро сафари қаерга бўлиши маълум қилинди


18:12, 13.03.2017 Жамият
 9 467

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бу ташриф стратегик ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беришини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22-23 март кунлари Қозоғистон Республикасига ташриф уюштиради. Бу ҳақда “Kazinform” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22-23 март кунлари Остонада бўлганидан сўнг, Марказий Осиёнинг бир неча мамлакатлари раҳбарлари ҳам Қозоғистонга ташриф уюштирадилар. Бу эса трансмиллий масалаларда Марказий Осиё давлатларининг бирдамлигини кўрсатади.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бу ташриф стратегик ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беришини таъкидлаб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Президентликдаги илк халқаро ташрифи Туркманистон Республикасига бўлди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар