...
МЕНЮ
ONLINE TV

Неймар ҳамда “Барселона” директори қамоқда бирга ўтириши мумкин


09:57, 05.05.2017 Спорт
 3 801

Айбланувчиларда ҳимоя ташкил этиш учун 10 кунлик муддат бор. Товон пули эса 3,7 миллион долларга баҳоланмоқда.

Испания суди “Барселона” ҳужумчиси Неймар 2013 йилда Бразилиянинг “Сантос” клубидан каталонияликлар сафига ўтгани юзасидан суриштирув иши ўтказишни режалаштирмоқда.
 
Маълум бўлишича, “Барселона” президенти Жозеп Бартомеу, собиқ президент Сандро Россель ва клубнинг ўзи судга тортилади. Суд иши бошланишига Неймар трансферининг бир қисмига эгалик қилган Бразилиядаги сармоядорлик компанияси томонидан берилган ариза сабаб бўлган.
 
Неймар “Сантос”дан “Барселона”га ўтганида трансфернинг бир қисми сармоядорлик компаниясига ўтиши керак эди. Аммо трансфер қиймати кам кўрсатилгани даъво қилинмоқда.
 
Айбланувчиларда ҳимоя ташкил этиш учун 10 кунлик муддат бор. Товон пули эса 3,7 миллион долларга баҳоланмоқда.
 
Шу билан бирга Неймарга 2 йиллик қамоқ жазоси ва 10 миллион доллар жарима белгиланиши мумкин. Аммо бразилиялик ҳужумчи озодликдан маҳрум қилинмайди. Чунки Испания қонунчилигига биноан агарда айбланувчи кетма-кет жиноят қилмаган бўлса, бу муддат шартли равишда ўталиши мумкин.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Сантос Барселона Неймар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!