...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нега аёлларнинг эркакларга нисбатан дўсти кўп?


08:40, 22.02.2017 Бу қизиқ
 3 377

Оксфорд олимлари аёл ва эркаклардаги дўстликка нисбатан турли муносабатнинг пайдо бўлиш сабабини аниқлашди.

Оксфорд университети профессори Робин Данбар бошчилигидаги британиялик олимлар аёл ва эркакларнинг дўстлашиш тушунчасига муносабатини ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келди. Аёллар учун дўстликни сақлаб қолиш учун телефон орқали суҳбатларнинг тез-тез бўлиб туриши етарли экан. Бир вақтнинг ўзида, эркаклар юзма-юз мулоқотда бўлиб, суҳбатлашган кишисини дўст деб билиши маълум бўлди.
 
Тадқиқот синовларида 30 та талаба иштирок этиб, дўстликка оид бир қатор саволларга жавоб беришди. Улар саволлар орасида, барча яқинлари билан қай услубда алоқани сақлаб туришини ҳам айтиб берди. Аввал, биринчи босқичда тўққиз ой, сўнгра 18 ой давомида иш олиб борган олимлар гуруҳи ажойиб натижани қўлга киритди.
 
Хулоса шундай бўлдики, аёллар дугонаси билан телефон орқали суҳбатлашиб ўз муносабатларини бардавом сақлаб туради. Лекин, эркаклар учун жонли суҳбат ва доимий учрашувлар муҳимроқ экан. Олимларнинг фикрича, бу натижа, нега эркакларда аёлларга қараганда камроқ дўсти бор эканини мантиқан тушунтириб бера олади.
Алишер Рўзиоҳунов 

Теглар:Робин Данбар Оксфорд дўстлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!