...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев минтақа мамлакатларидаги савдо муаммоларини санади


21:21, 15.03.2018 Олам
 2 796

Қозоғистон президенти минтақа мамлакатларидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш кераклигини айтди.

Аввалроқ, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида маслаҳатлашув учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Учрашувида асосий мавзулардан бири ўзаро савдо-сотиқни ривожлантиришда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўлди.
 
Хусусан, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республикага мева-сабзавотларни Марказий Осиё мамлакатларидан импорт қилишни илгари сурди.
 
Учрашув давомида давлат раҳбарлари ўзаро экспорт-импорт операцияларини батафсил муҳокама қилишди.
 
Назарбоев Марказий Осиё мамлакатлари яқин қўшниларда бор маҳсулотларни аллақаерлардан олиб келишётганини таъкидлаб қуйидагиларни маълум қилди:
 
“Мева-сабзавотлар етиштириш жуда яхши йўла қўйилган Ўзбекистон ва Тожикистонда ўша анор ва қулупнайлар ҳам бор. Лекин, буни қаранг-ки, биз қулупнайни Исроилдан олиб келаяпмиз. Ушбу савдодан манфаатдор бўлган амалдорларнинг фикрини ўзгартириш — бу оддий масала эмас. Уларнинг чет мамлакатларда дўстлари бор. Улар ўша ёқдан маҳсулот олиб келишдан манфаатдор”, — деди Қозоғистон президенти.
 
Бугун Остонада Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган Марказий  Осиё мамлакатлари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди. Кейинги учрашув 2019 йилда Тошкентда бўлиб ўтади.
Икром Раҳмон

Теглар:Остона Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!