...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоийда экоқўриқхоналар барпо этилади


12:27, 19.02.2018 Жамият
 1 467

Навоий вилоятида ташкил этиладиган экоқўриқхоналарда турли хил ўсимликлар экилади ва кўпайтирилади.

Навоий вилоятидаги 10 та ҳудудда ҳар бири юз гектарлик экоқўриқхоналар ташкил этиш режаси ишлаб чиқилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Навоий вилоят бўлимининг кимё технологиялар, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги бўлими мудири Муҳиддин Усмонов мазкур экоқўриқхоналарда саксовул ва чўлнинг иссиқ-совуғига чидамли озуқабоп ўсимликлар экилишини маълум қилди.
 
Натижада, бўш ётган жойлар обод этилиб, ёзда бу ўсимликлардан асаларичилик қишда эса чорвадорликда фойдаланиш кўзда тутилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Навоий экоқўриқхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар