...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тиллерсон: Россияга янги санкциялар жорий этилади


12:14, 19.02.2018 Олам
 1 904

АҚШ Давлат Департаменти вакили Тиллерсондан нима учун Конгресс Россияга нисбатан назарда тутган санкцияларнинг тўлиқ қўлланилмаслигини сўради.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилиниши мумкинлигини инкор этмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
АҚШ Давлат Департаменти вакили Тиллерсондан нима учун Конгресс Россияга нисбатан назарда тутган санкцияларнинг тўлиқ қўлланилмаслигини сўради.
 
Давлат котиби бунга босқичма-босқич эришилаётганини айтди ва мисол тариқасида яқинда Россиянинг ҳарбий техника воситаларни сотиши мавжуд қонунлар доирасида тўхтатиб қўйилганини таъкидлади.
 
“Биз яна бир бор Россияга санкциялар киришни, албатта, кўриб чиқамиз”, деди Тиллерсон.
 
Маълумот ўрнида, АҚШ Россиянинг 2014 йилги Украина воқеаларига аралашиши натижасида Қирим Россия ҳудудига ўтиб кетгач Россияга нисбатан санкциялар жорий этган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:АҚШ Россия Рекс Тиллерсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!