...
МЕНЮ
ONLINE TV

Насиба Мақсудова ҳақида хотира кўрсатуви суратга олиняпти


08:53, 11.02.2017 Жамият
 10 251

Дикторнинг вафоти унинг яқинлари, оила аъзолари, дўстлари, ҳамкасблари қатори, ўзбек томошабинини, Мақсудовани таниган еттидан етмишгача бўлган мухлисларни чуқур қайғуга солди.

Аввалроқ, ўзбек телевидениесининг таниқли суҳандони, 50 дан ортиқ кўрсатувлар муаллифи ва бошловчиси, олий тоифали диктор, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори, “Шуҳрат” медали соҳибаси Насиба Мақсудова 8 февраль куни 68 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Инсультга чалиниб, маълум вақт шифохонада даволанган Насиба Мақсудова муолажаларни уйида давом эттираётган вақтида юрак хуружини ҳам бошидан кечирган эди.
 
Мақсудованинг охирги 10 йилликдаги фаолияти хусусий телеканаллар билан боғлангани кўпчиликка маълум. “Дийдор ширин” кўрсатуви ойнаи жаҳон орқали намойиш этиб келинаётганига ҳам бу йил 10 йил тўлди.
 
Кеча, 10 февраль куни Насиба Мақсудова сўнгги манзилга кузатилди.
 
Дикторнинг вафоти унинг яқинлари, оила аъзолари, дўстлари, ҳамкасблари қатори, ўзбек томошабинини, Мақсудовани таниган еттидан етмишгача бўлган мухлисларни чуқур қайғуга солди.
 
Бугун, 11 февраль куни Насиба Мақсудованинг иккинчи уйига айланиб қолган “My5” телеканалида суҳандоннинг хотирасига бағишланган кўрсатув суратга олинади. “Дийдор ширин”нинг махсус сони сифатида тайёрланаётган мазкур дастурда таниқли дикторлар, Насиба Мақсудовани яқиндан билган дўстлари, шогирдлари иштирок этиши кутилмоқда. Дастурни Мақсудованинг суюкли шогигрдларидан Анвар Азимов олиб боради.
 
Маълумотларга қараганда, диктор Насиба Мақсудова ҳақида хотира кўрсатуви 11 февраль, якшанба куни эфирга узатилади. 

Теглар:Насиба Мақсудова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар