...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Дийдор ширин” кўрсатувининг Насиба Мақсудовасиз илк сони тайёрланмоқда


18:51, 15.03.2017 Жамият
 6 526

“Дийдор ширин”га бош-қош бўлиш Анвар Азимовнинг гарданига тушди.

Жорий йил Ўзбекистон маданияти ва санъати учун оғир йўқотишлар билан бошланди. “MY5” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Дийдор ширин” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Насиба Мақсудова 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси 68 ёшида оламдан кўз юмди.
 
Насиба Мақсудованинг вафоти унинг яқинлари, дўстлари, ҳамкасблари ва шогирдлари қаторида телетомошабинларни ҳам чуқур қайғуга солди. 10 йилдан буён телеэкран орқали ўзбек томошабинларининг хонадонига қувонч улашган “Дийдор ширин” кўрсатувининг кейинги тақдири нима бўлиши, кўрсатув кимларнинг қўлига ўтиши ҳамон сўроқ остида қолаётган эди.
 
Сўнгги йилларда “Дийдор ширин” кўрсатувининг яратилишида устоз ижодкорга ҳамфикр бўлиб, елкама-елка фаолият юритган телебошловчи Анвар Азимов “Дийдор ширин”нинг Наврўз байрамига аталган янги сони суратга олинганини маълум қилиб, тасвирга олиш жараёнларидан суратларни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирди.
 
Маълумотларга қараганда, кўрсатувнинг галдаги сонини телетомошабинлар қандай кутиб олишини инобатга олган ҳолда унинг келгусида давом эттирилиши юзасидан аниқ қарор қабул қилинади. Боиси бу кўрсатув шу кунгача Насиба Мақсудованинг иштирокисиз эфирга чиқмаган. 
 

Теглар:Насиба Мақсудова Анвар Азимов Дийдор ширин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар