...
МЕНЮ
ONLINE TV

Насиба Мақсудова ҳақидаги хотира кўрсатуви қачон намойиш этилиши маълум қилинди


13:10, 12.02.2017 Жамият
 7 906

Насиба Мақсудова 68 ёшида оламдан ўтди. У 55 йиллик умрини ижодга бахшида этди. Умрининг сўнгги кунларигача ижод билан машғул бўлди.

Аввалроқ, олий тоифали диктор, ўзбек телевидениесининг энг жонкуяр ижодкорларидан бири, умрини маданият ва санъат соҳасига, хусусан, телевидениега бахш этган суҳандон, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори, “Шуҳрат” медали соҳибаси Насиба Мақсудова ҳақида хотира кўрсатуви суратга олинаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“My5” телеканали ижодкорлари томонидан суратга олинган кўрсатувда Ўзбекистон халқ артисти Фарҳод Бобожонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Насиба Иброҳимова, Насиба Қамбарова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев, кўплаб таниқли суҳандонлар, санъаткорлар, Насиба Мақсудованинг яқинлари, ҳамкасблари иштирок этдилар.
 
Насиба Мақсудова 68 ёшида оламдан ўтди. У 55 йиллик умрини ижодга бахшида этди. Умрининг сўнгги кунларигача ижод билан машғул бўлди.
 
Насиба Мақсудова ҳақида суратга олинган хотира кўрсатуви бугун, 12 февраль куни соат 20:00 да “My5” телеканали орқали намойиш этилади. 

Теглар:Насиба Мақсудова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар