...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда комбайн ёниб кетди


17:20, 28.06.2018 Жамият
 7 269

Ёнғин оқибатида комбайннинг мотор отсеки ва ҳайдовчи кабинаси қисман ёниб зарар кўрган.

Кеча, 27 июнь куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида далада ишлаётган ғалла ўриш комбайни ёниб кетган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, “Уйчи Соҳибкор” агрофирмаси ҳудудидаги “Муҳаммадмусо Болтабоев” фермер хўжалиги ғалла майдонида ўрим ишларини олиб бораётган “Уйчи агротехсервис МТП” МЧЖга “CASE-2366” русумли ғалла ўриш комбайнида ёнғин содир бўлган.
 
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида комбайннинг мотор отсеки ва ҳайдовчи кабинаси қисман ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.
 
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Наманган Уйчи Ёнғин комбайн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар