...
МЕНЮ
ONLINE TV

Музлар эриди! Шимолий ва Жанубий Корея халқлари дийдорлашадиган бўлди


20:46, 27.04.2018 Олам
 2 942

Икки Корейс давлати чегарадаги Кэсон шаҳрида ўзаро алоқаларни йўлга қўйувчи қўшма пункт очишга ваъдалашди.

Аввалроқ, КХДР ва Жанубий Корея раҳбарлари ўртасидаги саммитнинг биринчи раунди якунлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 27 апрель куни ўтказилган КХДР ва Жанубий Корея раҳбарларининг тарихий саммити якунида тинчлик, Корея яриморолини бирлаштириш тўғрисида декларация имзоланди. Бу ҳақда “Рёнхап” хабар берди.
 
Пханмужон қўшма декларциясида Жанубий Корея Президенти Мун Чже Ин ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Корея яриморолини ядро қуролларсиз ҳудудга айлантириш томонларнинг муштарак мақсади эканини таъкидладилар.
 
Декларацияда Шимолий ва Жанубий Корея қуруқликда, денгизда ва ҳавода барча душманлик ҳаракатларини тугатиш, шунингдек, демилитаризация қилинган ҳудудни тинчлик ҳудудига айлантиришни қайд этдилар.
 
Томонлар уч томонлама – Жанубий Корея, КХДР ва АҚШ музокараларини ўтказиш учун барча имкониятларини ишга солишга келишиб олдилар. Шунингдек, улар музокараларга Хитойнинг қўшилиши мумкинлигини ҳам инкор қилмаяптилар. Ушбу учрашувларнинг мақсади Корея урушини (1950-1953) якунлаш ва Корея яриморолида мустаҳкам тинчлик ўрнатишдир.
 
Декларациянинг энг муҳим бандларидан бири уруш натижасида бўлиниб қолган оилалар учрашувини тиклашдир. Жануб ва Шимол чегарасида бўлиниб қолган қариндошлар жорий йил 15 августда кўриша олади.
 
Булардан ташқари, икки давлат Мудофаа вазирликлари ўртасида доимий музокаралар ўтказиб туришга келишиб олдилар. Ҳужжатга кўра, шу турдаги илк музокара жорий йил май ойидаёқ ўтказилиши мумкин.
 
Икки Корейс давлати чегарадаги Кэсон шаҳрида ўзаро алоқаларни йўлга қўйувчи қўшма пункт очишга ваъдалашди. У ҳамкорлик ва ижтимоий масаларда алоқаларни ўрнатиш учун фойдаланилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:КХДР Жанубий Корея Мун Чже Ин Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!