...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мустақиллик байрами учун янги танлов эълон қилинди


18:15, 14.07.2017 Жамият
 4 427

Танловда иштирок этиш учун ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Учтепа туман Кенгаши ёшларнинг ижоди ва иқтидорини ривожлантиришга қаратилган танлов эълон қилади.
 
Мустақиллигимизнинг байрами муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида тумандаги иқтидорли ёшларнинг Ватан, Мустақиллик ва ота-она каби муқаддас туйғуларни мадҳ этган энг яхши шеър ва мақолалар танловига ҳужжатлар қабул қилиши бошланди.
 
Танловда иштирок этиш учун ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган.
 
Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар юқоридаги мавзуларда ўз ижод намуналарини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Учтепа туман Кенгашига жорий йилнинг 10 августига қадар топширишлари мумкин.
 
Танлов ғолибларининг шеър ва мақолалари Мустақиллик байрами арафасида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” номли тўпламда нашр этилиши режалаштирилмоқда.
Бобур Жалолов 

Теглар:Ёшлар иттифоқи Танлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар