...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Партияга аъзолар сонини сунъий равишда кўпайтириш фактлари ачинарли”


17:42, 14.07.2017 Жамият
 2 048

Партиянинг минглаб ходимлари Давлат бюджетидан ойлик олиб ишлайдилар.

Бугунги кунда Ўзбекистонда амалда фаолият кўрсатаётган тўртта сиёсий партияга расман жами 1 миллион 150 мингга яқин фуқаро аъзо. Партиянинг минглаб ходимлари Давлат бюджетидан ойлик олиб ишлайдилар. Хусусан, ЎзЛиДеПнинг 740 дан ортиқ, “Миллий тикланиш”нинг қарийб 600 нафар, ХДПнинг салкам 450 нафар, “Адолат”нинг 340 га яқин ходими ўз ойлик маошларини оқлашмаяпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида бу ҳақда маълум қилди.
 
Давлат раҳбарининг бу борадаги фикрлари кишини ҳақиқатан чуқур ўйлашга чорлайди:
 
“Сиёсий партиялар рақам ортидан қувиб, аъзолари сонини кўпайтириш бўйича мусобақа ўйнамоқда. Натижада турли хунук ҳолатларга йўл қўйилмоқда. Масалан, ҳудудий партия кенгаши ходимларининг мукофот пули ва ойлик иш ҳақи ҳисобидан аъзолик бадалларини тўлаш орқали аъзолар сонини сунъий равишда кўпайтириш фактлари, афсуски, оз эмас”.
 
Шавкат Мирзиёев раҳбарлар бундай ҳолатларнинг сабабларини ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича деярли иш олиб бормаётганини таъкидлаб ўтди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Партиялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар