...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди вилоятларда ҳам ёшлар боғлари барпо этилади


18:20, 03.08.2018 Жамият
 2 125

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси Хитой Халқ Реcпубликасига ташриф буюрди.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегациясининг Хитой Халқ Реcпубликасига ташрифи ҳақида хабар берган эди.
 
ШҲТ доирасида ёшлар Кенгаши ташкил этилиб, 13 давлатдан ташриф буюрган делегациялар иштирок этган. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ушбу кенгашга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилинган.
 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида Умумхитой ёшлар федерацияси кўмагида самарали фаолият юритаётган 25 нафар бизнес вакиллари билан учрашувлар ташкил этилган.
 
Хусусан, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёшлар боғлари барпо этиш ҳамда ҳар бир туман-шаҳарларда 3D ва 5D кинотеатрлар тармоғини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган.
 
Мазкур келишувлар доирасида жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойлари давомида Хитойнинг 100 дан ортиқ, Россиянинг 40 нафар бизнес вакилларини Ўзбекистонга ташрифи бўйича йўл харитаси тузилган. 
Санжар Жўра

Теглар:Ёшлар иттифоқи ШҲТ Ёшлар боғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар