...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муаммолар гирдобида қолган “Шўртан”га янги бош мураббий тайинланди


13:08, 26.07.2017 Спорт
 2 632

Деярли бир ой бош мураббийсиз қолиб кетган “Шўртан”да янги бош мураббий иш бошлади.

Жорий йил ФИФА (ҳалқаро футбол ассосиация) дан Ўзбекистон футбол федерациясига хат келгани, унда ЎФФ 11 майга қадар Олий лига иштирокчиси “Шўртан” чет эллик футболчи ва мураббийга қарздорлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Шундан сўнг “Шўртан” жамоаси мураббийлар штабида бир қатор ўзгартиришлар бўлиб ўтди. Жумладан клуб бош мураббийи Ихтиёр Каримов жамоани тарк этди ва клуб иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентга мураббийсиз ташриф буюрганди.
 
Деярли бир ой бош мураббийсиз қолиб кетган “Шўртан”да янги бош мураббий иш бошлади.
 
Унга кўра, бундан аввал ҳам “Шўртан”да фаолият кўрсатган, Эдгар Гесс 25 июль, сешанба куни жамоа футболчиларига расман бош мураббий сифатида танишртирилди.
 
Маълумот ўрнида, Гесс “Шўртан”ни 2009-2011 ва 2012-2013 йиллар давомида бошқарган бўлиб, жамоа унинг қўл остида 2010 йилги мавсумда Олий лиганинг юқори 4-ўрнини эгаллаганди.
 
Шу йилнинг ўзида “Шўртан” Ўзбекистон Кубогининг финалига қадар етиб борди. 2011 йилги мавсумда Халқаро мусобақа – Осиё Конфедерацияси Кубогида муваффақиятли иштирок этди. Гуруҳдан кейинги босқич – 1/8 финалга чиқиш вазифасини ҳам уддалади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Эдгар Гесс Шўртан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!