...
МЕНЮ
ONLINE TV

МТРКда анъанавий тарзда раҳбар ўзгариши: Алишер Хўжаев ўз лавозимига қайтди


18:11, 30.08.2017 Жамият
 4 274

Алишер Хўжаев 29 август куни лавозимдан олинган Бобур Алихонов ўрнини эгаллади.

30 август куни Ўзбекистон МТРК раислигига мазкур даргоҳда 12 йил давомида раҳбарлик қилган Алишер Жўрақулович Хўжаев раис этиб тайинланди.
 
Аввалроқ, Алишер Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Бобур Алихонов лавозимидан олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Алишер Хўжаев 29 август куни лавозимдан олинган Бобур Алихонов ўрнини эгаллади.
 
Маълумот учун, Алишер Хўжаев 1963 йили Тошкент вилоятида туғилган. 1985 йили Самарқанд давлат университетини физика мутахассислиги бўйича тамомлаган.
 
2001–2002 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002–2005 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган. 2005 йилнинг 15 апрелидан Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига раис этиб тайинланган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:МТРК Алишер Хўжаев Бобур Алихонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар