...
МЕНЮ
ONLINE TV

Момани карикатуралари: Златан, Азар, Неймар, Катта Сэм ва Гвардиола


16:44, 08.04.2017 Спорт
 6 744

Иорданиялик аниматор Умар Момани бу сафар ҳам футбол ишқибозлари учун долзарб мавзулардаги ажойиб карикатураларини тақдим этди.

1. Чол бўлиб туғилган ва қариганда чақалоққа айланган Бенжамин Баттон ҳақидаги фильм (бош роль ижрочиси Брэд Питт) “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Златан Иброҳимовичга таъсир қилган кўринади. Чунки у ҳам йил ўтган сари ёшараётганини таъкидлади.


 
2. Ўтган ойда “Бернли”га қарши ўйиндан сўнг (0:0) “Сандерленд” бош мураббийи Дэвид Мойес интервью бераётиб, журналистга “аёл киши бўлишига қарамай”, шапалоқ тортиб юборишини айтгани анча шов-шув бўлганди. Энди эса Мойес ушбу гапи учун узр сўради. Хуллас, ўз еб қўйди.


 
3. “Биллур Палос” (“Кристал Пэлас”) жамоаси бош мураббийи Катта Сэм Эллердайс чемпионлик учун тобора яқинлашиб бораётган “Челси”ни тўхтатиб қолишга эриша олди.


 
4. “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимович фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, у Голливуддай ўзига мос жойни топиб борган бўлади.


 
5. Англия чемпионатининг ўтган турида марказий учрашувда майдонга тушган “Челси” жамоаси “Манчестер Сити”ни чемпионлик пойгасидан бутунлай маҳрум қилди. Гвардиоланинг озгина милтиллаб турган учқуни ҳам тутунга айланиб кетди.


 
6. “Барселона” жамоаси ҳужумчиси бразилиялик Неймар клубдаги 100-голини киритиб, жамоа “центурион”лари сафига қўшилди.

Бобур Жалолов

Теглар:Умар Момани карикатура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!