...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзо Улуғбек туманини 3 йилдан кейин танимайсиз


10:33, 22.12.2016 Жамият
 4 208

2017-2019 йилларда Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш дастури туманнинг архитектура қиёфасини янгилаш, ижтимоий инфратузилмани такомиллаштиришни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 сентябридаги “2017-2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан келтирилган йиллар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар дастури тасдиқланди.
 
2017-2019 йилларда Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш дастури туманнинг архитектура қиёфасини янгилаш, ижтимоий инфратузилмани такомиллаштиришни назарда тутади.
 
Дастурда келтирилганидек, Муҳаммад Юсуф кўчасида ер ости автотураргоҳи ва ижтимоий ҳамда савдо объектларига эга 30 та кўп қаватли уйлар қурилади. Бу ердаги 2 қаватли уйлар бузилади. Бу лойиҳанинг қиймати 250 миллиард сўмни ташкил этади. Шу кўча ёқасида эса қиймати 5 миллиард сўмни ташкил этувчи 7 қаватли уй ҳам қурилади.
 
Паркент кўчасида 2017 йилнинг ўзидаёқ 20 та кўп хонадонли уйлар барпо этилиши белгиланган. Бу лойиҳанинг қиймати 160 миллиард сўмни ташкил этади.
 
Шунингдек, Асака, Мустақиллик, Оққўрғон кўчалари, Мирзо Улуғбек кесишмаси, Ц-1 ва “Феруза” мавзелари, Қаландар ва Сайрам, Бородинский ва Ғуломов, Шаҳрисабз ва Мустақиллик, Лашкарбеги ва Риёзий кўчалари кесишмаларида ҳам 17 га яқин кўп хонадонли уйлар қурилишига оид лойиҳалар амалга оширилади. Бунда турар-жойларнинг айримлари бўш турган ҳудудларда қурилса, баъзилари мавжуд бинолар оралиғида барпо этилади.
 
Дастурга кўра, 20 дан зиёд лойиҳа бўйича маъмурий ва савдо соҳасидаги кўчмас мулк объектларини қуриш мўлжалланмоқда.
 
2017 йилда Буюк ипак йўли ва Гулсанам кўчалари кесишмасида қиймати 9 миллиард сўмни ташкил этувчи “Наврўз деҳқон бозори” барпо этилади.  
 
2018 йил сўнггига қадар Салар сойининг қирғоқ қисми ободонлаштирилиб, бу ерда ҳиёбон барпо этилиши белгиланган. Бунинг учун 5 милллиард сўмлик банк кредитлари ажратилади.
 
3 йил давомида туманнинг 6 та маҳалласи янги гузарга эга бўлади, 17 та маҳалла гузари реконструкция қилинади, 13 таси капитал таъмирдан чиқарилади.
 
Туманнинг деярли 100 та кўчаларининг йўллари, мавзелар ички йўлларининг 52 та участкаси таъмирланади. Тумандаги барча кўчаларга 12,1 минг дона янги энергия тежовчи чироқлар ўрнатилади.
 
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан ажратилган ҳайрия маблағи ҳисобидан “Олтинтепа” масжиди қайта таъмирланади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Мирзо Улуғбек тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Нодир
09:58 23.12.2016

койил, лекин вилоят туманларидаги ахвол качон янгиланаркан? свет ва газ дегандек


сарвар
10:59 22.12.2016

зор боларди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар