...
МЕНЮ
ONLINE TV

Месси Роналду билан бўлган тенгликка барҳам берди


14:09, 19.09.2018 Спорт
 4 186

Месси ЕЧЛдаги 8 хет-трикни расмийлаштирди

Кеча, 18 сентябрь куни Европа Чемпионлар Лигасининг дастлабки тур ўйинида “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ПСВ дарвозасини уч марта аниқ нишонга олди. Шу тариқа аргентиналик футбол юлдузи ЕЧЛ ўйинларида 8-маротаба хет-трик қайд этишнинг уддасидан чиқди. Бу ЕЧЛнинг янги рекорди ҳисобланади.
 
Бунгача Лионель Месси ва “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ доирасида 7 та хет-трик билан рекордни бўлишиб турган эдилар.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Барселона Лионель Месси Европа Чемпионлар лигаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!