Бошқа мамлакатлар қаторида Туркия учун ҳам Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик жуда муҳим.
Мавлуд Човушўғли “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун эртага, 27 март куни пойтахт Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг Туркия ҳукуматидаги манбаси маълум қилди.
Бошқа мамлакатлар қаторида Туркия учун ҳам Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик жуда муҳим. Шу боис Туркия ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича Тошкент конференциясини тўлалигича қўллаб-қувватламоқда.
Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Ўзбекистонга ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлади.