Шавкат Мирзиёев Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси меҳмонларини қабул қилмоқда.
Бугун, 27 март куни “Ўзбекистон” анжуманлар саройида очилган Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси давомида Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Асифни ҳам қабул қилди.