...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маст ҳайдовчи 9 нафар ЙҲХБ ходимини уриб кетди


20:08, 31.07.2018 Олам
 11 296

Воқеада олтита автомобиль зарар кўрган, шу жумладан, тўртта хизмат автомобили.

Россияда тўққиз нафар полиция ходимини маст ҳолда машинада уриб кетган 28 ёшли ҳайдовчига нисбатан бугун, 31 июль куни жиноий иш очилди. Бу ҳақда Иркутск вилояти Тергов қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Жорий йил 29 июль куни Иркутскда Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари ўғирланган Toyota автомобилини тўхтатишга уринган. Улар машинани Иркут кўпригида тўхтатишган. Далолатнома тузиш вақтида бир гуруҳ полиция ходимига Ford автомобили келиб урилган.
 
Маълумотга кўра, тўққиз нафар полиция ходими ва икки нафар ҳайдовчи турли даражадаги жароҳат олган. Воқеада олтита автомобиль зарар кўрган, шу жумладан, тўртта хизмат автомобили.
 
Вилоят соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, беш нафар одам шифохонага ётқизилган. Улардан тўрт нафари полиция ходими, бир нафари олиб қочилган машинадаги ҳайдовчи. Уларнинг аҳволи ўрта даражада оғир деб баҳоланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Иркутск ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!