...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида 2018–2019 йиллар учун ҳамкорлик дастури имзоланди


16:04, 10.11.2017 Жамият
 3 178

Бундан бир неча дақиқа аввал Фредерика Могерини ва ташқи ишлар вазирлари муҳим ҳужжатга имзо чекдилар.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция дастлабки кунининг асосий тадбирлари куннинг биринчи ярмида ўтказилган бўлса, куннинг иккинчи ярмида, режага мувофиқ, навбатдаги сессиялар ва брифинглар бўлиб ўтмоқда.


 
Бундан бир неча дақиқа аввал Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари — Абдулазиз Комилов (Ўзбекистон), Қайрат Абдураҳмонов (Қозоғистон), Рашид Мередов (Туркманистон), Эрлан Абдилдаев (Қирғизистон), Сирожиддин Аслов (Тожикистон) 2018–2019 йилларда ҳамкорлик дастурини имзоладилар.






 
Айни дақиқаларда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Фредерика Могерини ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокида ОАВ ходимлари учун брифинг бўлиб ўтмоқда. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Самарқанддаги конференция Фредерика Могерини Марказий Осиё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар