...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий банкнинг янги қарори “долларлашув” даражасини пасайтиришга қаратилди


19:21, 18.08.2018 Жамият
 9 853

Мажбурий резервлар тартиби ва меъёрларига ўзгартиришлар киритилган.

Кеча, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Тижорат банкларининг Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий резервларини ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш тартиби ҳамда меъёрларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.
 
Пул-кредит сиёсати инструментларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича босқичма-босқич амалга оширилаётган чоралар доирасида Марказий банк Бошқаруви томонидан мажбурий резервлар тартиби ва меъёрларига, жорий йилнинг 1 октябридан амал қилиниши кўзда тутилган ўзгартиришлар киритилди. Хусусан:
  • мажбурий резервларни тижорат банклар томонидан жалб қилинган мажбуриятларнинг валютасидан қатъий назар фақат миллий валютада шакллантириш бўйича тартиб ўрнатилмоқда;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича меъёрлари бир хиллаштирилмоқда;
  • юридик шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари учун мажбурий резервлар меъёрлари пасайтирилмоқда;
  • чет эл валютасидаги депозитлар бўйича мажбурий резервлар учун нисбатан юқори меъёрлар киритилмоқда.
 
Ушбу ўзгартиришлар:
  • миллий валютадаги депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг жозибадорлигини оширишга;
  • иқтисодиётдаги “долларлашув” даражасини камайтиришга;
  • банк тизимидаги ликвидликни тартибга солишда бозор механизмларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Шу билан бирга, қарорга кўраа, иқтисодиётдаги инфляциянинг прогноз даражаси ва фоиз ставкалари динамикасидан келиб чиқиб, келгусида пул-кредит сиёсати таъсирчанлигини ошириш мақсадида унинг инструментларига Марказий банк томонидан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк депозит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар