...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий банк эсдалик тангаларнинг бошланғич нархини эълон қилди


09:57, 28.11.2018 Жамият
 6 066

Сотувга жами 1900 дона олтин ҳамда 6900 дона кумуш эсдалик тангалари қўйилган.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Респуликаси Марказий банки томонидан эсдалик тангалар сотуви йўлга қўйилган эди. МБ бугун, 28 ноябрдан эътиборан қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларининг сотиш нархлари белгилади.
 
Унга кўра:
 
  • 1 дона олтин танганинг сотиш нархи – 12.700.000,00 сўм;
 
  • 1 дона кумуш танганинг сотиш нархи – 236.000,00 сўм.
 
Сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган бўлиб, уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат.
 
Сотувга жами 1900 дона олтин ҳамда 6900 дона кумуш эсдалик тангалари қўйилган.
 
Мазкур эсдалик тангалар уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотувга чиқарилади. Тангалар “PROOF” сифатига мувофиқ тайёрланган.
 
Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.

Теглар:Марказий банк Эсдалик тангалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар