...
МЕНЮ
ONLINE TV

Malibu’ли чемпионларни водийда яна бир жиддий синов кутмоқда


12:02, 30.01.2018 Спорт
 6 910

Шу йилнинг август ойи Индонезияда Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, тарихда қолган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси олдида яна бир жиддий вазифа турибди.
 
Маълумки, шу йилнинг августида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида айнан Хитойда чемпион бўлган футболчиларнинг иштирок этишлари кафолатланган.
 
Бўлғуси мусобақага тайёргарлик кўриш учун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Аниқроғи, шу йилнинг март ойида Саудия Арабистони терма жамоаси билан Ўзбекистонда иккита ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Фарғонага уюштирган сафари чоғида водийда халқаро ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ва бу ердаги футбол мухлислари учун ҳақиқий байрам ташкил этиш бўйича ваъда берганди. 
 
Ваъдага мувофиқ, Саудия Арабистонига қарши дастлабки ўртоқлик ўйини 21 март куни Фарғонада бўлиб ўтади.
 
Орадан 4 кун ўтиб 25 март куни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Андижонда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.
 
Мазкур ўйинлар орқали Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа Осиё ўйинларига тайёргарлик кўради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!