...
МЕНЮ
ONLINE TV

Магаданда итлар галаси кекса аёлни ғажиб ташлади


12:20, 25.11.2016 Олам
 4 289

Бундай мудҳиш воқеа шу йилнинг сентябрь ойида ҳам содир бўлганди

Россиянинг Магадан шаҳрида итлар галаси 61 ёшли аёлни ғажиб ташлади, деб ёзади “Ren.tv” нашри. Маълумотларга кўра, фожиа шаҳардаги Портовой шоссесида, аёл ишдан қайтаётган вақтда содир бўлган.
 
Итлар галасининг инсонларга ташланиши ва уларга тан жароҳати етказиши, ҳатто, ғажиб ташлаш ҳолатлари Россияда ва бутун дунёда жуда кўп учрайдиган ҳолат. Бунга итларнинг қаровсиз қолдирилиши, уларнинг қутуришига қарши чора кўрмаслик, эгасиз итларнинг назорат остига олинмаётгани сабаб бўлмоқда.
 
Аёлга ташланган ва уни ғажиб ўлдирган итларнинг кимники экани, уларнинг қутурган ёки қутурмагани ҳозирча номаълум. Ушбу иш юзасидан тергов бошланган.
 
Бундай мудҳиш воқеа шу йилнинг сентябрь ойида ҳам содир бўлганди. Ўшанда  Россиянинг Якутия шаҳрида яшовчи 79 ёшли кекса аёлни ўз ити ғажиб ташлаганди.
Умида Якубова

Теглар:Россия Магадан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!