...
МЕНЮ
ONLINE TV

Луис ва Конте нега жанжаллашмоқда? Абрамович уларга нима демоқчи?


15:13, 08.11.2017 Спорт
 3 050

2003 йилнинг 2 июль санасидан бошлаб россиялик тадбиркор Роман Абрамович “Челси” клуби (£140 млн) президенти (эгаси) ҳисобланади.

“Челси” клуби президенти Роман Абрамович жамоа бош мураббийи Антонио Конте ва футболчилар ўртасида юзага келган келишмовчиликка барҳам бериш ниятида, дея хабар берилмоқда.
 
Манбада таъкидланишича, россиялик тадбиркор Давид Луис ва Конте ўртасидаги можарога аралашиш ниятида. Бироқ у можарони (келишмовчиликни) қандай бартараф этмоқчи эканлиги ҳақида баёнот бермаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Бразилиялик футболчи жамоа устози билан тортишиб қолганлиги сабаб, “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинни трибунадан кузатган эди.
 
Нима бўлганда ҳам бу келишмовчилик “Челси” клуби президенти Роман Абрамович томонидан бостирилиши, ёки, аксинча, “Челси” ва унинг ўйинчиси ҳамда мураббийини “пиар” қилиш мақсадида узоқ давом эттирилиши мумкин.
 
Маълумот учун, 2003 йилнинг 2 июль санасидан бошлаб россиялик тадбиркор Роман Абрамович “Челси” клуби (£140 млн) президенти (эгаси) ҳисобланади.
 
Роман Аркадьевич Абрамович 1966 йилнинг 24 октябрь санасида Саратовда (Россия Федерацияси) таваллуд топган. ) Ҳозирда бизнесмен, миллиардер деб таъриф бериладиган собиқ мансабдор шахс маълум муддат Россия Федерациясидаги мухтор вилоятнинг губернатори, 2008 йилнинг 22 октябридан 2013 йилнинг 2 июль санасигача Чукотка мухтор вилоятининг Дума раиси лавозимларида фаолият юритган. 

Теглар:Роман Абрамович Луис ва Конте жанжали Челси клуби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!