...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондон мэри Европа Иттифоқини демократия асосларини бузувчи ташкилот деб атади


19:05, 11.03.2016 Олам
 2 397

Мэр Борис Жонсон Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиб кетиши тарафдори бўлмоқда.

Бирлашган Қиролликнинг машҳур сиёсатчиларидан бири, Лондон мэри Борис Жонсоннинг айтишича, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқига аъзолиги катта харажатларга ва мамлакатда демократия асосларининг емирилишига сабаб бўлди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

Кент графлигида Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишини қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган тадбирда “Европа Иттифоқи – бу1950 йилда француз бюрократлари томонидан Германия гегемониясини чеклаш учун тузилган анахронизм”, – дейди Борис Жонсон. Мэрнинг фикрича, агар бу иттифоқ ҳозир тузилган тақдирда ҳам, Лондон учун унга киришга ҳеч қандай асос бўлмас эди.

“Агар британияликлар ЕИдан чиқиб кетишни ёқлаб овоз берсалар, бу қарор энг тўғри йўл бўлади. Бутун иродани бир жойга жамлаш ва ниҳоят пулларимиз ва чегараларимиз устидан ўз назоратимизни ўрнатиш вақти келди”, – дея сиёсатчи британияликларни даъват этмоқда.

Буюк Британиянинг ЕИ таркибида қолишини аниқлаб берувчи умумхалқ референдуми жорий йилнинг 23 июнида бўлиб ўтади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Европа Иттифоқи Лондон мэри Борис Жонсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!