...
МЕНЮ
ONLINE TV

BREXIT’дан ким манфаатдор?


10:18, 21.09.2018 Олам
 2 144

Дональд Туск BREXIT амалга ошмаслигига умид билдирди.

Аввалроқ, ЕИнинг 28 давлат раҳбарлари Зальцбургда тўплангани ҳақида хабар берган эдик. Унда асосий икки масала, BREXIT ҳамда муҳожирлар муаммоси кўриб чиқилди.
 
Давлат раҳбарлари оммавий равишда BREXIT’ни қоралади. На Европа Иттифоқи ва на Британия BREXIT’дан фойда олади, иккала томон учун ҳам йўқотишлар катта бўлади, дея маьлум қилди Германия Ташқи ишлар вазири Хеико Маас.
 
ЕИ Консул  Президенти Дональд Туск BREXIT амалга ошмаслигига умид билдирди. Агар бу ҳодиса рўй берса, ЕИ ягона бозор тизими парчаланиб кетиш эҳтимоли катта эканлигидан огоҳлантирди.
 
Музокаралар якунида BREXIT бўйича октябрь ойида конференция ўтказишга келишиб олинди. Барча керакли ҳужжатлар унгача тайёрланади ва якуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Европа Иттифоқи Дональд Туск Зальцбург Хеико Маас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!