...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Йўлдошева очиқ-сочиқ либосларини деб дашном эшитди


12:28, 23.05.2016 Шоу-бизнес
 18 596

Энди уни мухлислар ҳам танқид қилишни бошлади. Хонанданинг эса парвойи фалак.

Куни кеча “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўдошева Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларига очиқ-сочиқ либосда боргани ҳақида хабар берган эдик. Лола Йўлдошевага нисбатан шу бугунга қадар айтилган танқидлар ўз таъсирини кўрсатмаган кўринади. Хонанда яна очиқ либослардаги суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш билан банд. У бу либосларни кўча-кўйда, оила ёки дўстлари даврасида кийса, майлига, бироқ хонанда ғарб аёлларига хос либосларда концерт ва турли тадбирларда чиқиш қилмоқда. Унинг галдаги либоси мухлисларнинг ҳам ғашини келтириб, қатор эътирозларга сабаб бўлди.
 
Лоланинг навбатдаги сурати ҳам ижтимоий тармоқлар орқали уни кузатиб борадиган мухлислар ўртасида қарама-қаршиликлар келтириб чиқарди. Кимдир Лола Йўлдошеванинг қандай либос кийиши – унинг шахсий иши эканини айтса, яна кимдир саҳнага чиққан санъаткор ҳар тарафдан одамларга ўрнак бўлиши шартлигини айтмоқда. Улар орасида Лоланинг очиқ-сочиқ кийиниши унинг мухлисларига ҳам салбий таъсир ўтказаётганини таъкидлаётганлар ҳам бор. Интернет фойдаланувчиларидан бири бу ҳолатда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасини айблаб, Лоланинг хатти-ҳаракатлари одамларни ва “Ўзбекнаво”ни менсимай қўйганидан далолат эканини айтди.
 
Қизиқ, Лолага навбатдаги танқидлар таъсир қилармикин?

Теглар:Лола Йўлдошева Ўзбекнаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Фарходжон
17:35 28.05.2016

Лолахон, узингизни кийнаб, хадеб гап эшитавермай, бира-тула ялангоч юриб куяколинг! Мен хам Сизни жуда хурмат килардим, аёл сифатида...


Мохира
13:08 27.05.2016

Авваллари Лолани қўшиқлари, ўзини тутиши менга ёқарди. "Севинч" киносида ўйнаган пайтларини эсланг. Жуда содда, супо қиз эди. Турмуш қуриб чиройли бека бўлди. Лекин шу ажрашгандан сўнг ёмон айниди. Ажрашмаслик керак эди Лола !


Mohinur
17:58 25.05.2016

Shuncha gap so'zlarga ahamiyat bermasa ham hech bo'lmasa o'zbek ayoli ekanini ona ekanini voyaga yetayotgan farzandlari borligini o'ylasa yaxshi bo'larmidi?! Xar holda xalqimizda qush uyasida ko'rganini qiladi degan naql bejizga aytilmagan. Lolani bir vaqtlar muhlisasi edim, ilgarigi Loladan asaram qolmagandek hozir! Xar holda ilgarigi Lola iboli edi! Shaxsiy hayoti kundalik yurish turushi b.n ishim yuq ammo sahnaga chiqganda o'zini madaniyat hodimi ekanini eng muhumi o'zbek ekanini unutmasa judayam yaxshi ish bo'lardi.


iroda
14:03 25.05.2016

wuncha litsenzasiniyam opqosa aql kirmapti


Мухлис
17:58 23.05.2016

Бу қизни бунчалик ахмоқ деб ўйламагандим, хақиқатданам тарбиясиз экан, бунданам баттар қиламан деётган бўлса хамма гап уни тарбия қилган ота-онасигаям тегади, эссиз шунча гапирилган гаплар



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!