...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова: “Сизни жуда соғинаман, Отажон!”


17:09, 02.09.2018 Жамият
 15 132

“Ушбу ёрқин хотирангиз абадий бўлсин, Отажон"

Бугун, 2 сентябрь Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этган кун. Бу куни ўзбек халқи хотирасидан ўчирмайди, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг  сиймоси эса йиллар ўтгани сайин одамлар қалбида тобора эъзоз топиб бораверади. 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига отасининг суратларини жойлаштириб, дил сўзларини ёзиб қолдирди. 

"Сизни жуда ҳам соғинаман, вақт ҳам бу туйғуни енга олмаяпти, аксинча, хотираларим мени ўтмишнинг турли онларига чорлайди ва мен хаёлан ўша дамларни қайта ва қайта яшаб ўтаман.

Кўп ҳолларда сиз айтган гаплар моҳиятини фақат эндиликда тўлиқ англаяпман. Кўплаб ўтмишдаги сўзлар ва лавҳалар кўз ўнгимда туриб, аста-секин тушларимга ўтади ва бу рўёда биз сиз билан яна учрашамиз.

2 сентябрь сизнинг хотира кунингиз ва бугун сиз фарзандларингиз томонидан айтилган ҳар бир сўзни эшитасиз. Ушбу ёрқин хотирангиз абадий бўлсин, Отажон", деб ёзади Лола. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни оғир хасталик сабаб 78 ёшида вафот этган эди.

Теглар:Лола Каримова Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар