...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова-Тилляева яна 4 йил муддатга Гимнастика федерацияси президенти этиб сайланди


16:19, 02.02.2017 Спорт
 7 778

2010 йилнинг декабрь ойида Осиё гимнастика уюшмасининг (AGU) Бош Ассамблеяси томонидан Лола Каримова-Тилляева Осиёда гимнастикани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун AGUнинг Фахрий Президенти дея эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева бир неча йиллардан буён “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига раислик қилиш билан биргаликда, Ўзбекистон Гимнастика федерацияси президенти лавозимида ҳам фаолият юритиб келар эди.
 
Жорий йилнинг 28 январь куни Гимнастика федерациясининг ҳисобот конференциясида Лола Каримова-Тилляева яна 4 йил муддатга федерация президентлигига сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Руслан Булатович Мустаев эса федерациянинг вице-президенти этиб сайланган.
 
Йиғилиш якунида Федерация маъмурияти ва аъзолари янги раҳбариятни қутлашган.
 
Маълумот учун, 2010 йилнинг декабрь ойида Осиё гимнастика уюшмасининг (AGU) Бош Ассамблеяси томонидан Лола Каримова-Тилляева Осиёда гимнастикани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун AGUнинг Фахрий Президенти дея эълон қилинган эди.
Қатар пойтахти Доха шаҳрида 2010 йилнинг 20 декабрида бўлиб ўтган учрашувда Осиё гимнастика уюшмаси Президенти Раҳмон ал-Шатрининг Лола Каримова-Тилляевани AGUнинг фаҳрий Президенти этиб сайлаш таклифини 32та аъзо давлатлар вакиллари бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Раҳмон Аль-Шатри ўзбекистонлик гимнастчиларни жаҳон миқёсида эришаётган муваффақиятларида Лола Каримова-Тилляева раҳбарлигидаги Ўзбекистон гимнастика федерасиясининг ўрнини ҳамда унинг мазкур спорт тури ривожига қўшаётган улкан ҳиссасини таъкидлаб ўтган. 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон Гимнастика федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!