...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кутилмаган хабар! КХДР тинчлик тарафдори?!


10:49, 25.01.2018 Олам
 4 661

Афтидан, Шимолий Корея ҳақиқаттан ҳам музокаралар ниятида.

Олдинроқ, Шимолий ва Жанубий Корея қишки олимпиада ўйинларида битта байроқ остида чиқиши ҳақда хабар берган эдик.
 
Шимолий Корея ҳукумати бутун Корея халқини Пхеньян ва Жануб ўртасидаги ҳарбий зиддиятни енгиллаштиришга чақирди, бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.
 
Хабарда корейс миллатининг бирлашуви энг муҳим вазифа ҳисобланиши айтилади. Бунинг учун КХДР ва Жанубий Корея мамлакат бирлашувини мустақил келишиши керак. Пхеньян бу масалага учинчи томонларнинг аралашувига қарши.
 
Бундан ташқари, Шимолий Корея ҳукумати КХДРнинг ракета ва ядро дастурига бўлган танқидни камайтиришни таклиф этмоқда, уларнинг фикрича, бу Шимол ва Жануб ўртасидаги муносабатга ҳалал бермайди.
 
Шу жумладан, Пхеньян бутун корейс миллатини ядро урушига гижгижлаётганларни АҚШга қарши туришга чақирди.
 
КХДР Шимол ва Жануб ўртасида гуманитар ва сиёсий алоқаларни ишга туширишни таклиф этди. Хусусан, хабарда сиёсий партиялар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш заруриятига алоҳида урғу берилган.
 
Умуман олганда, Шимолий Корея ҳукумати 2018 йил икки томон ўртасида “кескин бурилиш йили” бўлишига умид қилмоқда.
 
Маълумот учун, шу йилнинг бошида 2015 йилдан бери биринчи марта КХДР ва Жанубий Корея олий мансабдор шахслари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувлар 2017 йилги Пхеньяннинг ядро-ракеталирининг кетма-кет синовлари натижасида бутун Корея яриморолидаги эскалация фонида амалга оширилди.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:КХДР Шимолий Корея Жанубий Корея Пхеньян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!